АДОЛАТ

«АДОЛАТ»Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси (СДП) газ. 1995 й. 22 фев. дан Тошкентда чиқа бошлаган. Ҳафтада бир марта чоп этилади. Муассиси: Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий кенгаши ва «Адолат» газ. ижодий жамоаси. Ўзбекистонда яшаётган барча миллат ва элатларнинг умумий манфаатларига мос келадиган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий демократия қоидаларига асосланган, янги ижтимоий муносабатлар қарор топган адолатли фуқаролик жамиятини қуриш юзасидан «Адолат» СДП олиб бораётган фаолиятни кенг ёритиш газетанинг асосий вазифасидир. Таҳририят ҳузурида юристлар, иқтисодчи олимлар, тадбиркорлардан ташкил топган жамоатчилик кенгаши фаолият кўрсатади. Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ўз мухбирига эга. Адади — 10 минг (2000).