АДОНИС

АДОНИС — кичик сайёра. Қуёш атрофида (тахм. 296 млн. км узоқликда) эллипс (е-0,78) бўйлаб 1008 суткада тўла бир марта айланади. 1968 й. гача фақат бир марта — Ерга 2 млн. км масофада яқинлашган пайтида кузатилган.