АДОНИС (Adonis) — айиқтовондошлар оиласига мансуб ўтлар туркуми. 20 га яқин бир йиллик ва кўп йиллик турлари бор. Ўрта Осиё, Сибирь ва Европа тоғларида ўсади. Тошкент, Самарқанд, Кашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги яйловларда Адониснинг 4 тури (А. parvifl ora, A. turkestanica, A. leiosepala, A. chrysocyathus) учрайди. Айрим турлари (айниқса, A. turkestanica ва A. vemalis Ь.)дан юрак касалликларини даволашда ишлатиладиган адонизид олинади. Бу турларнинг пояси тик (20— 40 см), тукли бўлиб, гуллаб бўлгандан сўнг туклари тўкилиб кетади. Адонис барглари қирқма, патсимон, мураккаб, поясининг юқори қисмида бандсиз, қуйи қисмида бандли. Гуллари йирик, актиноморф (тўғри), ҳар бир пояча учида биттадан гул бўлади: гулкосачаси 5 та кўк косачабаргдан, гултожи 5—20 та сариқ гулбарглардан иборат. Чангчи ва уруғчилари кўп. Гул ўрни конуссимон. Адонис апр. — май ойида гуллайди.