АДОЙИ — куй; уч қисмдан иборат ўзбек мумтоз чолғу куйлар туркуми. Одатда Мискин 1—2 куйларига уланган ҳолда беш қисмли катта туркумни ҳосил қилади. Адойининг биринчи қисми — чапандоз, иккинчиси — тарона, учинчиси — соқийнома доира усули негизида яратилган бўлиб, якка чолғулар (танбур, дутор ва б.) ҳамда жўрнавозликда ижро этилади. Адойининг 1 ва 2-қисмлари ашула йўллари сифатида ҳам машҳур.