АДРАС

АДРАСтанда ипи табиий ипакдан, арқоғи қалин ипдан тўқилган газлама. Гули икки томонлама бўлганлиги учун айрим жойларда дурўя деб аталади. Арқоқ ипи йўғонроқ бўлганлиги учун газлама юзасида кўндаланг чивиқлар ҳосил бўлади. Кудунгланиш натижасида юқори навли Адраснинг бир томони атласдай силлиқ бўлиб, иккинчи томони товланиб туради. Гуллари абр усу-ида бўлиб сариқ, кўк, пушти, қизил ранглар қўлланилган. 1920-й. ларгача Марғилон, Хўжанд, Бухоро, Самарқанд ва б. жойларда тўқилиб, Ўрта Осиё бозорларидан ташқари Афғонистон, Хитой каби қўшни мамлакатларда ҳам сотилган. Адрас ўзбек халқи ҳаётида кенг тарқалган бўлиб, аёлларнинг кийим-кечаклари, шунингдек чопон, кўрпа ва кўрпачалар учун ишлатилган. Адрас тун — авраси Адрасдан тиқилган тўн.

Сайёра Маҳкамова.