АДРЕНАЛИН

АДРЕНАЛИН (лот. ad — ёнида ва renalis — буйракка оид) , эпинефрин, супраренин ва унга яқин турадиган бирикма норадреналин — вояга етган сут эмизувчи ҳайвонлар буйрак усти бези мағиз қаватининг асосий гормони пирокатехин ҳосиласи. Унинг 1-шакли физиологик фаол, углеводлар алмашинувига ва қон айланиши системасига таъсир қилади. Томирларни торайтириб, қон босимини оширади, юрак мускулларини қўзғатади ва тож томирларда қон айланишини яхшилайди. Адреналин жигар ва мускуллардаги гликогеннинг парчаланишини кучайтириб, қонда глюкозами кўпайтиради. Шок, коллапс, бронхиол астма ва б. касалликларни даволашда қўлланилади.