АДРЕНОКОРТИКОТРОП ГОРМОН

АДРЕНОКОРТИКОТРОП ГОРМОН (АК. ТГ) , кортикотропин — гипофизнинг олд бўлагида ишланиб чиқадиган гормон. У 39 аминокислота крл-диғидан ташкил топган битта полипептид занжиридан иборат. Адренокортикотроп гормон буйрак усти безининг пўст қаватини стимуллайди, турли кортикостероид гормонлар (минералокортикоидлар, глюкокортикоидлар, андрогенлар) ишланиб чиқишини кучайтириб, моддалар алмашинувининг деярли ҳамма турларига таъсир кўрсатади. Организмнинг турли қўзғатувчиларга нисбатан мосланиш (адаптация) ва қаршилик кўрсатиш (реактивлик) қобилиятини белгилашда роль ўйнайди. Адренокортикотроп гормон ревматизм, подагра, бронхиол астма, лейкемия, нейродермит, псориаз, экзема каби касалликларни шунингдек аллергик касалликларни даволашда ишлатилади. Сўнгги вақтда Адренокортикотроп гормонни синтетик йўл билан олишга муваффақ бўлинди.