АДРЕС

АДРЕС (франц. adrese — юбормоқ) — 1) бирор муассаса жойлашган ёки шахс яшайдиган жойнинг батафсил номи; манзил;

2) ёзма табрикнома, ёднома; асосан таваллуд куни муносабати билан топ ширилади;

3) кибернетикада электрон ҳисоблаш машинаси (ЭҲМ) да ахборатларнинг жойлашган ўрнини аниқловчи код. Ҳақиқий, нисбий, тимсолий Адреслар бор. Ҳақиқий Адрес — ахборотлар сақланадиган ячейка (блок, қурилма)лар рақамига мос келадиган аниқ кодлар. Нисбий Адрес алоҳида танланган ячейкадан ҳисобланадиган хотира ячейкалари рақами. Тимсолий Адрес дастурлашда қулайлик учун қўлланиладигаи Адреснинг шартли белгиланиши. Машинада Адрес дешифратор билан ўзгартирилади. Одатда, хотира курилмасининг ҳар бир ячейкасига тенг разрядли ахборот қабул қилинади. Ячейкалар кетма-кет рақамланган бўлиб, уларнинг ҳар бири доимий адрес-рақамга эга. Командаларда Адрес иккилик сон билан ифодаланиб, хотира курилмасининг тегишли ячейка рақамига тенг бўлади.

Prev Article

АДОЛАТ

Next Article

АДЪЮНКТ