АДРИАН

АДРИАН (76-138) — Рим императори (117 й. дан), антонинлар сулоласидан. Чавандозларга таяниб иш юргизган. Адриан даврида император ҳокимияти ва давлат муассасаларининг марказлашуви кучайган. Империя чегараларида Адриан мустаҳкам истеҳком ва мудофаа деворлари барпо этган. Хусусан, Англиянинг катта қисмини босиб олгач, империянинг чегараларини мустаҳкамлаш, мудофаа қувватини ошириш, тинчликни сақлаш мақсадида Британиянинг шим. да девор қурдирган. Уз. 100 км ча девор бўйлаб мустаҳкам истеҳкомлар ва буржлар қурдирган. Орқа томонига ҳарбий йўл солдирган.