АДСОРБЦИЯ

АДСОРБЦИЯ — қаттиқ ёки суюқ моддалар (адсорбентлар) сиртига суюқ ёки газ ҳолидаги модда (адсорбат)ларнинг концентрланиши (ютилиши). Адсорбция адсорбент сиртидаги молекулалараро куч таъсирида содир бўлади. Адсорбат молекулалари адсорбент сиртига яқинлашиб, унга тортилади ва адсорбатнинг бир (моно-), икки (би-) ва ҳ. к. кўп (поли-) молекулали адсорбцион қавати ҳосил бўлади. Адсорбатнинг адсорбцион қаватдаги концентрацияси маълум даражага етганидан кейин десорбция бошланади. Ютилган модда адсорбцион қаватда ўз хусусиятини сақлаб қолса, физик Адсорбция, ўзгарса, яъни адсорбент билан кимёвий бирикса, кимёвий Адсорбция дейилади. Физик Адсорбция т-ра, босим, концентрацияга, адсорбент ва адсорбатнинг табиатига, шунингдек, адсорбент тузилишига ҳам боғлиқ. Адсорбция ҳодисаси табиатда кенг тарқалган. Ерга солинган ўғит, аввало тупроққа Адсорбция ланади. Ўсимлик тупроқдаги озуқани илдизи орқали Адсорбция жараёни асосида ўзлаштиради. Адсорбция газ ва суюқ аралаш-маларни ажратишда (қ. Хроматография), биологик жараёнда, ҳавони ифлос газлардан тозалашда, эритмаларни ҳар хил қўшилмалардан ҳоли қилишда, улардан эриган моддаларни ажратиб олишда Адсорбциядан кенг фойдаланилади.