АДВЕКЦИЯ (лот. advectio — элтиш) , метеорологияда — ҳаво ва у билан бирга физик хоссалари (т-ра, намлик ва ҳ. к.)нинг горизонтал (ётиқ) йўналишда кўчиши. Бирор ҳудуддаги об-ҳаво ва уни ташкил қилувчи метеорология унсурлари иккинчи бир ҳудудга горизонтал кўчганда Адвекция юз беради. Шу ҳудуднинг т-раси Адвекция туфайли кўтарилса, илиқпик Адвекцияси, аксинча, пасайса — салқинлик Адвекцияси деб аталади. Адвекция натижасида юз берадиган атмосфера ҳодисалари адвектив ҳодисалар деб аталади, мас, адвектив туманлар, момақалдироқ, аёз ва б. Совуқ ва иссиқ, қуруқ ва нам ҳаво массалари А. си об-ҳавонинг қандай бўлишида муҳим роль ўйнайди (яна қ. Конвекция).