АДВЕНТИВ АЪЗОЛАР

АДВЕНТИВ АЪЗОЛАР (лот. Adventicius — ғайри, одатдан ташқари) , бежо аъзолар — ноўрин жойлашган биологик аъзолар. Mac, ўсимликларда куртакларнинг одатдаги ўрни поя бўғимидаги барг қўлтиғидадир. Адвентив куртак эса бўғим оралиғидан, барглардан ва ҳатто илдиздан ўсиб чиқади.