АДВЕНТИВ ЭМБРИОНИЯ (лот. adventus — тасодифий ва юн. Embryon — эмбрион, муртак) — ўсимлик муртак тугунининг уруғланмасдан, муртак қопчиғи ёки уруғкуртак қобиғи ҳужайрасидан вужудга келиши. Бунда кўпинча бир қанча (20 тагача) эмбрион ҳосил бўлади (полиэмбриония). Кўпроқ цитрус ўсимликлари (мандарин, лимон, апельсин ва б.)да учрайди.