АДЪЮНКТУРА

АДЪЮНКТУРА — олий малакали ҳарбий илмий ва илмий-педагог кадрлар (фан номзоди) тайёрлашнинг асосий шакли. Ўзбекистонда узлуксиз таълим тизимининг таркибий қисми. А. Ички ишлар Академияси, Қуролли кучлар Академияси, ҳарбий и. т. ин-тлари ва олий ўқув юртларида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (ЎзР ИИВ) ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (ЎзР MB) ҳайъатларининг қарорлари билан ЎзР Фан ва техника давлат қўмитаси (ЎзР ФТДҚ) ҳамда ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация Комиссияси (ЎзР OAK) билан келишилган ҳолда тегишли мутахассисликлар бўйича очилади. А. ЎзР ФТДҚ томонидан аттестациядан ўтказилади.

Адъюнктура ўз ишини «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар мутахассисликлари рўйхати»га мувофиқ равишда фан соҳаларининг тегишли мутахассисликлари бўйича «Узлуксиз таълим тизимида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш тўғрисида»ги Низомга ҳамда ЎзР ИИВ ва ЎзР МВга тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан олиб боради.

Адъюнктурада ўқишдан мақсад и. т. усулларини ўзлаштириш, тегишли илмий соҳага оид билимларни эгаллаш ва фан номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация ёқлашдир. Адъюнктурада кириш қоидалари, ўқиш муддатлари, адъюнктлар тайёрлаш усуллари аспирантураникига ўхшайди.

Prev Article

АДРИАНОПОЛЬ

Next Article

АЁЗ ҚАЛЪА