АДЪЮТАНТ (лот. adjutans — ёрдам берувчи) — 1) бошлиқ (командир, қўмондон) ҳузурида турли топшириқларни бажарувчи ҳарбий хизматчи (зобит).
2) подшо Россияси армиясида штаб ва бошқармаларда ҳарбий девон мутасаддиси бўлган зобит лавозими (катта полк, батальон ва дивизион А. и); 17-а. 2-ярмида ясовул номи билан Россияда жорий бўлган, 1716 й. Ҳарбий Низом билан расмийлаштирилган;
3) монарх (подшо, император) ҳузуридаги ҳарбий мансаблардан бири. Генерал мансабидаги Адъютант генерал-А. деб, зобит мансабидаги — флигель-А. деб аталган.