АЭРОБЛАР, аэроб организмлар — эркин кислород бўлган муҳитда яшайдиган ва ривожланадиган организмлар. Аэроблар кислородлан оксидловчи сифатида фойдаланади. Аэробларга барча ўсимликлар, кўпчилик ҳайвонлар, замбуруғлар киради. Ҳайвонларнинг кислородсиз муҳитда ҳаёт кечириши иккиламчи хусусиятга эга. Аэроблар биологик оксидланишни ҳужайра нафас олиш системаси орқали амалга оширади. Оксидланиш жараёнида кислород тўла кайтарилмасдан захарли маҳсулотлар ҳосил бўлиши туфайли Аэроблар бу маҳсулотларни парчалайдиган ферментлар (ка-талаза, супероксидцисмутгаза)га эга. Анаэроб оргаиизмларда бундай ферментлар бўлмаслиги туфайли О2 улар учун заҳарли таъсир этади. Нафас олиш занжири айниқса бактерияларда хилма-хил бўлиб, цитохромоксидаза билан бирга бошқа терминал оксидазалар ҳам иштирок этади. Аэроблар орасида фотосинтез қилувчи цианобак-терлар, сув ўтлари, юксак ўсимликлар асосий аҳамиятга эга. Бу организмлар фаолияти туфайли ажралиб чиқадиган О2 бошқа хдмма Аэробларнинг ривожланишини таъминлайди (яна қ. Анаэроблар).