АЭРОДИНАМИК ҚУВУР

АЭРОДИНАМИК ҚУВУРаэродинамика соҳасидаги текшириш қурилмаси; унда сунъий ҳосил қилинган ҳаво ёки газ оқимининг учиш аппаратларига ва б. объектларга ёки моделнинг объектлардаги физикавий ўхшаш қисмларига таъсири ўрганилади. Аэродинамик қувурни биринчи марта К. Э. Циолковский қурган. Аэродинамик қувур Қ ёрдамида ҳаво (ёки газ)нинг каршилик кучи, қаттиқ жисм сиртида босимнинг тақсимланиши ва б. аниқланади. Аэродинамик Қувур тажрибалари кичрайтирилган моделлар, баъзан эса тўлиқ ўлчамли конструкциялар устида ўтказилади (расмга қ.). А. қ. да жисм қўзғалмай туради (ҳавога ёки газга нисбатан ҳаракатланмайди), ҳаво (газ) қўзғалмас жисмга нисбатан ҳаракатланади. Аэродинамик қувур қуйидагилардан иборат бўлади: ҳаво (газ)ни сўриб олувчи сопло; ҳаво (газ)нинг керакли йўналишдаги оқимини вужудга келтирувчи йўналтирувчи кураклар; текшириладиган объект ва аэродинамик куч, моментлар ва б. кўрсаткичларни ўлчайдиган датчиклар ўрнатиладиган иш қисми; вентилятор, компрессор ёки эжектор; ҳаво (газ)ни атроф муҳитга чиқариб юборадиган диффузор. Баъзи Аэродинамик қувурда ҳаво (газ) оқимини соплога қайтарадиган теска-ри (йўналтирувчи куракли) каналлар бўлади. Аэродинамик қувур хиллари: берк ва очиқоқимли; берк ва очиқ иш қисмлари бўлган; товуш тезлигидан паст, товуш тезлигига яқин, товуш тезлигидан юқори ва гипер (ўта юқори) товуш тезлигидаги оқимли; даврий ва узлуксиз ишлайдиган. Электр ей билан иситиладиган, адиабатик қисиладиган, зарбий, импульсли Аэродинамик қувурлар ҳам бор. А. қ. да синаш машиналарнинг оптимал шаклларини аниқлашга ва муҳандислик иншоотларига шамол таъсирини ўрганишга имкон беради. Аэродинамик қувур тажрибалари натижалари автомобиль, поезд, космик кемалар, сув ости кемалари ва б. нинг энг мақбул шаклини топишга, баланд иморатлар, миноралар ва б. га шамолнинг таъсирини ўрганишга имкон беради.