АЭРОФОТОСУРАТГА ОЛИШ

АЭРОФОТОСУРАТГА ОЛИШ — самолёт, вертолёт, Ер сунъий йўлдоши ёки ракеталарга жойлаштирилган махсус аэрофотоаппарат ёрдамида жойнинг фотосуратини юқоридан олиш ва шу фотосуратлар ёрдамида жойнинг плани ва географик харитани тузиш. Аэрофотосуратга олиш жойнинг баъзи тафсилотларини ёки иишоотларнинг фотосуратларини олиб, сўнгра тайёр харитасига тушириш учун ҳам қўлланилади. Баъзан, Аэрофотосуратга олишнинг вазифаси фақат жойнинг тутган ўрни чегараларини аниқлаш билан чекланади (контур А. о.), баъзан топографик улчашлар натижасида олинган рельеф ҳақидаги маълумотлар Аэрофотосуратга олиш ёрдамида олинган харитага туширилади (мураккаб-комбинацияланган Аэрофотосуратга олиш). А. О. воситасида харита тузиб, фотограмметрик ўлчашлар натижасида рельефни шу хариталарга тушириш ҳам мумкин (фотограмметрия). Учиш, фотосурат олиш ва тайёр фотосуратларни ўлчаш натижасида жойнинг плани — харитаси тузилади. Аэрофотосуратга олиш топографик хариталар тузишда, геол., тупроқшунослик тадқиқотларида, ўрмончилик ва ер тузиш ишларида, йўл ва ер гидротехника иншоотлари қуриш, ҳарбий иш ва б. да қўлланилади. Айтиб ўтилган ишларда қўлланиладиган Аэрофотосуратга олишнинг энг муҳим қисми олинган фотосуратларда жойнинг ҳамма тафсилотларини топа билиш (дешифрлаш — шифрни ечиш) ва уларни харитага аниқтуширишдир. Аэрофотосуратга олиш қайси соҳада ишлатилишига қараб, фотосуратдаги тафсилотларни аниқлаш — топографик, гидротехник, гидрогеографик дешифрлаш турларига бўлинади. Ҳарбий мақсадда олиб борилган дешифрлаш душманнинг мудофаа тизимини аниқлаш, унинг коммуникациям, аэродромлари ва кечув жойларини ўрганишдан иборат. Бундан ташқари, ҳарбий ишда ердан туриб аниқлаб бўлмайдиган объектлар (нарсалар)нинг координаталари топилади.

Prev Article

АЭРОФИЛЬТР

Next Article

АҚИҚ