АЭРОГЕОЛОГИК СЪЁМКА

АЭРОГЕОЛОГИК СЪЁМКА — фойдали қазилмаларни қидириш усули. Самолёт, ер сунъий йўлдоши ёрдамида ер юзини суратга олиш ёки унинг тузилишмни бевосита кузатишга асосланган. Аэрогеологик съёмка ишлари 3 даврга бўлинади: тайёргарлик, дала ишлари ва лаб. ишлари. 1-даврда умумий тайёргарликдан ташқари ўрганилиши керак бўлган жойнинг геологик съёмкаси ўтказилади, ер юзасининг тузилиши, ер юзига чиқиб қолган туб жинслар қатлами, уларнинг ётиш шароитлари, ер пўстила содир бўлган дарзликлар ўрни, интрузив ва эффузив жинсларнинг тарқалиши ҳамда фойдали қазилмаларнинг борйўқлиги аниқланади, 2-даврда дала ишлари вақтида ялпи аэровизуал кузатишлар ва ер устида геологик текширишлар ўтказилади, 3-даврда дала ишлари вақтида олинган барча маълумотлар умумлаштирилиб, геологик харита тузилади.

Prev Article

АЭРОВОКЗАЛ

Next Article

АЭРОЛИТ