АЭРОЛОЦИЯ

АЭРОЛОЦИЯ (аэро… ва голландча loodsen — кемани олиб юриш) — ҳаво йўлининг мукаммал тафсилоти (харитаси). Штурманнинг, штурмансиз учиш аппаратларида эса учувчининг хатарсиз ва адашмай учишини таъминлаш учун тузилади. Аэролоция ҳаво йўлининг иқлим ва табиий-географик тафсилотини, самолётдан кўринадиган мўлжалларнинг тафсилотини, аэродром, қўниш майдонлари ва метеорологик ст-ялар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.