АЭРОН

АЭРОН — 1) қайт қилишга қарши восита, таркибида гиосциамин ва скополамин тузлари бўлган таблетка. Самолётда учганда, кемада сузганда ва ҳомиладорликда юз берадиган кўнгил айниш ҳамда қайт қилишнинг олдини олиш ва даволашда ишлатилади;

2) мис, кремний қўшилган алюминийли қотишма, анча пишиқ бўлиб, самолёт ва дирижабль ясашда ишлатилади.

Prev Article

АЭРОЛОГИЯ

Next Article

АЭРОПОНИКА