АЭРОПОНИКА, ҳавода ўстириш (аэро… ва юн. ponos — иш) — ўсимликларни тупроқсиз, нам ҳавода ўстириш. Ўсимлик илдизларига махсус асбоблар ёрдамида вақт-вақти билан озиқ моддалар пуркаб турилади. Аэропоника усулини 1910 й. рус олими В. М. Арциховский тадқиқот мақсадлари учун таклиф қилди. Кейинчалик Аэропоникадан гулчилик ва сабзавотчиликда ҳам фойдаланила бошлади. Аэропоника усулида илдизмевали ўсимликлар етиштириш ҳам ўзлаштирилган. Иссиқхона, оранжерея, космик кемаларда ва б. да қўлланилади.