АФФРИКАТА 3 23.06.2024 АФФРИКАТА (лот. affrico — ишқалай-ман) — қоришиқ ундош товуш. Ҳосил бўлиш ўрни ва овоз иштирокига кўра портловчи ҳамда сирғалувчи товушнинг битта товуш сифатидаги талаффузига тенг. Мас, чоч сўзидаги ч (тш), энциклопедия сўзидаги ц (тс).