АФИНА (Афина Паллада) — юнон афсоналаридаги уруш ва ғалаба, санъат ва ҳунармандчилик, билим ва донолик маъбудаси. Зевснинг қизи. Зевснинг бошидан тўла қуролланган ҳолатда (дубулға ва совут б-н) тугилган. Афина ш. нинг ҳомийси. Рим афсонасидаги Минервага мос келади. Юнон санъатининг нодир ёдгорлиги бўлган Афинадаги Парфенон ибодатхонаси олдига Афинанинг жасур қиз шаклида тасвирланган катта ҳайкали қўйилган. Афина ш. га бу маъбуданинг номи қўйилган.