АФРИКА

АФРИКАқитъа. Катталиги жиҳатидан Осиёдан кейин 2-ўринда. Майд. 29,6 млн. км2, ороллари билан 30,3 млн. км2. Аҳолиси 720 млн. киши (1995). Деярли ўрта қисмидан экватор чизиғи ўтган. Шим. дан жан. га томон қарийб 8 минг км га чўзилган. Шим. қисмининг эни 7500 км (Альмади бўрнидан Хафун бўрнигача). Жан. қисмининг эни 3100 км. Шим. да Ўрта денгиз, ғарбда Атлантика океани, шарқда Ҳинд океани ва Қизил денгиз билан ўралган. 120 км ли Сувайш бўйни орқали Осиё билан туташган. Европадан Африкани Гибралтар бўғози ажратиб туради (энг тор жойи 13 км). Африкага бир неча ороллар киради: шарқца Мадагаскар, Занжибар, Сокотра, Мафия, Пемба, Комор, Маскарен, Амирант ва Сейшел о. лари; ғарбда Мадейра, Канар, Яшил Бурун о. лари; Гвинея қўлтиғида Пагалу, Сан-Томе, Принсипи, Биоко ва узоқроқдаги Вознесение, Санта-Елена, Тристанда-Кунья о. лари ва б. Қирғоқлари узилмали, кам парчаланган, кўпинча тоғлардан иборат. Қирғоқ яқинида пасттекисликлар бор. Қўлтиқлари кенг ва очиқ, энг йириклари — Гвинея ва Сидра (Катта Сирт). Кулай бухталари кам. Энг йирик я. о. — Сомали.

Геологик тузилиши ва ре-лье фи. Африканинг кўпроқ қисми кембрийдан олдин бурмаланган платформадан иборат бўлиб, устини палеозой, мезозой ва учламчи ҳамда тўртламчи давр жинслари қоплаб ётади. Қад. кристалл жинсли замин Марказий Саҳрои Кабир, СьерраЛеоне, Шарқий Судан баландликларида (антеклизалар), Конго ботиғи атрофларида ва айниқса, Шарқий ҳамда Жан. Африкада ер юзасига чиқиб ётади. Платформанинг шим. қисмида (Саҳрои Кабир, Судан) замин жуда чуқур жойлашган (Саҳрои Кабир — Арабистон платоси), жан. қисмида кенг майдонларда эса ер юзасига чи-қиб қолган (Жан. Африка қалқони). Жан. ва шим.-ғарбда кембрийдан олдинги платформага замини бурмаланган платформа тузилмаларининг айрим қисмилари келиб қўшилган. Бу тузилмалар Кап тоғларида ва Атлас тогларининг ички р-нларида ер юзасига чиқиб қолган. Альп бурмаланиши даврида Африкада Атлас тоғларининг шим. соҳил бўйи тизмаларигина кўтарилган. Кристалл жинслардан иборат қад. пенепленларнинг кенг тарқалиши ва чўкинди жинс крпламаларининг кам бурмаланганлиги натижасида материк рельефи яссидир. Африкада плато ва тоғликлар кўп. Уларни тектоник ёриқлар бўлиб-бўлиб юборган. Қирлар ҳамда платолар устида қолдиқ чўққилар ва вулкан тоғлари кўтарилиб туради. Африканинг энг баланд нуқтаси — Килиманжаро тоғидаги Кибо чўққиси (5895 м). Африка кўп қисмининг денгиз сатҳидан бал. 1000 м дан ошмайди. Олимлар Африка қуйи палеозой бурмаланиши даврида Жан. Америка ва Ҳиндистон (Гондвана материги) билан қуруқлик орқали бирлашиб турган деб ҳисоблайдилар. Палеозойда Саҳрои Кабир — Арабистон платформасининг айрим қисмлари денгизлар тагида крлган. Африканинг қолган қисми рельефи узоқ, давр давомида емирилиб текисланган. Геологик тузилиши ва турли иқлим зоналарида ташки омилларнинг рельефга турлича таъсир этиши натижасида материқда бир қанча геоморфологик областлар пайдо бўлган: 1. Ўртача баландликдаги Атлас бурма тоглари. 2. Саҳрои Кабир. Қумли чўллар Саҳрои Кабирнинг 1/4—1/8 қисмини эгаллайди. 3. Судан текисликлари ўлкаси. Бу ерда орол шаклидаги тоғлар кўп. 4. Юқори Гвинея баландлиги. Унинг ғарбида кристалл жинсли қолдиқ тоғлар ва шарқида асосан қумтошли платолар учрайди. 5. Конго ботиғи. 6. Ҳабашистон тоғлиги. 7. Сомали зинапояли платоси. 8. Узилмалар ва грабенлар б-н ўйилган Шарқий Африка тоғлиги. Бу тогликнинг баъзи жойлари лава билан тўлган ва вулқонлар кўтарилиб туради. 9. Жан. Африка Калахари ботигини ва унинг атрофидаги баландликларни ҳамда Кап тоғларини ўз ичига олади.

Фойдали қазилмалари. Африкада хилмахил фойдали қазилмалар бор. Булардан кўплари дунёдаги энг катта конлардир. Фойдали қазилма конлари турли геологик даврлар ётқизикларида учрайди. Африканинг асосий минерал бойликлари кембрийдан олдин ва кембрий даврида ҳосил бўлган. Марганец рудалари, боксит, олтин, қалай, ниобий ва асбест конлари кембрийдан олдинги жинслар таркибида учрайди. ЖАР, Свазиленд ва Зимбабведа хризотил-асбест конлари, ЖАРда сурма ва корунд конлари, дунёдаги уран аралаш энг бой олтин конлари, Зимбабведа хромит ва олтин конлари, Гвинеяда боксит конлари, Ганада марганец рудаси, боксит ва олтин конлари, Конгода кумуш, Нигерияда кумуш ва колумбит, Мадагаскар о. да графит бор. Марказий Африканинг мис минтақаси кембрий даврида ҳосил бўлган жинслар орасида Замбияда кўп учрайди. Бу ерда мис билан биргаликда кобальт, уран, рух, Нами-бияда ванадий, бериллий ва литий конлари, Марокашда кобальт ва полиметалл конлари бор. Жан. Африкадаги кумуш, хромит, марганец, темир рудалари, титанмагнетит ва флюорит конлари қуйи палеозойда ҳосил бўлган. ЖАР ва Конго Демократик Республикасидаги туб олмос, ЖАР ва Зимбабведаги кумир конлари, Саҳрои Кабирнинг Жазоирга қарашли қисмидаги нефть конлари, Мисрдаги марганец конлари мезозой (юра ва бўр даврлари)да ҳосил бўлган. Атлантика соҳилидан Мисргача чўзилган кенг майдонда фосфорит, Марокашда марганец рудаси, Марокаш, Жазоир ва Тунисда темир, қўрғошин, рух конлари мавжуд.

Иқлими. Экватор чизиғи материкни тенг икки қисмга бўлиб турганидан Африканинг экватордан шим. ва жан. томондаги қисмлари бир хил иқлим минтақаларига эга: экватор иқлими зонасидан кейин экватор муссон иқлими, тропик ва субтропик иқлим зоналари келади. Экватордан шим. ва жан. томонда йил фасллари бир-бирига тескаридир, яъни шим. да ёз бўлганида жан. да қиш бўлади ва аксинча, Жан. ярим шарда езда ойлик ўртача т-ра 30°дан ортиқ бўлганда, шим. қисмида пасайиб 10°, 25°га тушади. Езда Африканинг шим. ярмида ўртача ойлик т-ра 25°, 30° (Саҳрои Кабирда), жан. ярмида эса 25°, энг жан. да 12° бўлади. Африка даги Триполи ш. (Ливия) яқинида Ер юзида энг юқори т-ра (58°) қайд қилинган. Конго ботиғи ва Гвинея қўлтиғининг шим. соҳилида жуда кўп (йилига 1500—2000 мм) ёғин тушади. Африкада энг серёғин жой Дебунжа (Камерун тоғи этаги)да, йилига 9655 мм ёғин тушади. Ёғин миқдори, Суданда жан. дан шимолга томон камайиб боради. Қолган р-нларда экваторга ҳамда Ҳинд океанига яқинлашган сари ортади (200 мм дан 1500 мм гача); Саҳрои Кабирда, Калахарининг жан.-ғарбида ва Намиб чўлида, иқлимни совитиб юборадиган Бенгела оқими таъсири натижасида аҳён-аҳёндагина бир оз ёмгир (100—200 мм) ёғади. Африканинг шим. ва жан. чеккаларида ёмғир қишда (йилига 600—700 мм) ёғади.

Сувлари. Африкада дарёларнинг географик тақсимланиши ҳам, серсувлиги ҳам турлича. Атлантика океанига Конго (Африкадаги энг серсув ва узунлиги жиҳатидан иккинчи ўриндаги дарё — 4370 км), Нигер, Оранж дарёлари қуйилади. Ҳинд океанига қуйиладиган дарёлардан энг каттаси Замбези (2660 км). Ўрта денгизга асосан Нил (А. даги энг узун дарё — 6671 км) куйилади. Африка майдонининг 1/3 қисмидан кўпроғи ички сув ҳавзаларидир. Бу ерларда сернам мавсумлардагина сув оқади (Саҳ-рои Кабир, Калахари, Шарқий Африканинг бир қисми). Катта дарёлар турли хил иқлимли ўлкалардан оқиб ўтади ва режими жуда мураккаб. Дарё ўзанларида остоналар ва шаршаралар кўп (Нил остоналари, Замбезидаги Виктория шаршараси, Конгодаги Стэнли ва Ливингстон шаршаралари). Адаги энг йирик кўллар тектоник йўл б-н ҳосил бўлган: Шарқий Африкадаги Альберт, Эдуард, Киву, Танганьика (чуқ. 1435 м — чуқурлиги жиҳатидан дунёда Байкал кўлидан кейин 2-ўринда), Ньяса, Рудольф кўллари ана шулардандир. Адаги энг йирик кўл — Виктория кўли. Эфиопия тоғлигида Тана кўли бор, чала чўл ўлкаларида оқмайдиган шўр кўл кўп (Чад, Нгами).

Тупроқ ва ўсимликлари. Африкада тупроқўсимлик қоплами зона-зона бўлиб жойлашган. Гвинея қўлтиғининг шим. соҳили ва Конго ботиғи сернам бўлганидан подзоллашган латерит тупроқларда доим яшил сернам экваториал ўрмонлар ўсади. Бу ўрмонлар қалин, ярусли бўлиб, дарахт турлари ниҳоятда кўп, лиана (чирмовиқ) лар ва эпифитларга бой. Езда ёғин ёғадиган р-нларда сийрак ўрмонлар — саванналар (тропик ўрмонли даштлар), тиканли бутазорлар учрайди. Саванналарда ғаллагулли ўтлар йилнинг қуруқ фаслида қовжираб қолади. Дарахтлар барг ташлайди. Саванналарда дарахтлардан пальма, баобаб, акация ва б. лар ўсади. Саванналарда қизил ва қизилқўнғир тупроқлар, саванна ўрмонларида қизил-жигарранг тўпроқлар тарқалган. Саванналарнинг анча қисми ҳайдаб юборилган ёки яйловга айлантирилган. Чулларда (Саҳрои Кабир, Намиб) ўсимлик сийрак, турлари кам. Саҳрои Кабирда ксерофитлар — янтоқ, баргсиз ретам бутаси, леканора лишайниги, қуруқ ўзанлар бўйлаб юлғун, акация ўсади, сув бор жойларда (воҳаларда) хурмо экилади. Калахари чўлининг жан.-ғарбида суккулентлар, Намиб чўлида вельвичиялар ўсади. Африканинг шим. субтропик ерларида ҳамда жан. чеккаларида доим яшил бутазорлар типик ўсимликлардир; тоғ ён бағирлари ўрмонлар билан қопланган. Африкада 40000 дан ортиқ гулли ўсимлик турлари бор. Африканинг катта қисми Палеотропик областга киради. Саҳрои Кабир ва Африканинг шимолий соҳили Голарктика области таркибидадир. Китъанингэнгжан.-ғарбий чеккаси Кап областини ҳосил қилади.

Африка ҳайвонот дунёси бой ва хилма-хил. Шим. Африка ва Саҳрои Кабир Палеарктика областига киради. Бу ерларда Жан. Европа ҳайвон турлари билан бирга Эфиопия зоогеографик области турлари учрайди. Африканинг қолган ҳудуди Эфиопия областига киради. Сиртлон, виверра, думсиз маймунлар, қуён, тувалоқ (Атлас тоғларида), мендаса ва бубала жайранлари, оддий ғизол, фенек тулкиси ва б. (Саҳрои Кабирда), Жан. Европа ҳайвонлари, кўзойнакли ил он, даман, туяқуш Эфиопия области ҳайвонларидир. Саҳрои Кабирда бир ўркачли туя боқилади. Эфиопия области қалин ўрмонларида маймунлар, филлар, буйволлар (сув сигири), митти сув айғирлари, қушлардан аксари ўрмалаб чиқувчилар (қизилиштон, сассиқпопишак, кулранг тўтиқуш) учрайди. Қўнғиз, капалаклар жуда кўп. Саванна, чала чўл ва чўлларда ўтхўр ҳайвонлар: жайранлар (40 га яқин тури бор), зебра, жирафа, каркидон, бегемот, буйвол, филлар; йиртқичлардан арслон, қоплон, гепард, силовсин ва сиртлонлар: ҳашаротлардан термитлар ва цеце пашшаси кўп. Ноёб ҳайвонлар қўриқланади.

Табиат районлари. Африка табиий шароитига кўра қуйидаги р-нларга бўлинади: Шим. Африка — ички плато атрофини ўраб олган Атлас тоғлари области; Саҳрои Кабир — дунёда энг катта тропик чўл; Судан — саванналар ва сийрак ўрмонлар области; А. нинг қолган ҳудуди геологик тузилиши ва рельефига, иқлими ҳамда тупроқ-ўсимлик қоплами хусусиятларига кура Марказий Африка (Конго ботиғи ва унинг атрофидаги баландликлар), Сомали я. о., Шарқий Африка ва Жан. Африкага бўлинади.

Ўрганилиш тарихи. Шим. Африка қирғоқлари мил. ав. 2-а. дан бошлаб мисрликларга маълум эди. Милодгача бўлган 6-а. да материк қирғоқлари бўйлаб финикияликлар сузиб чиққанлар. Милод бошларида индонезияликлар Мадагаскар о. ни кашф этиб, унинг шарқий қирғокларини эгалладилар. Араблар ўрта асрда Шим. Африкани эгаллаб бўлгач, унинг шарқий қисмига борганлар.

Африканинг ғарбий қирғоклари португалларнинг Ҳиндистонга борувчи денгиз йўлларини қидириш вақтларидан маълум бўлган. 1443—44 й. ларда Н. Триштан Мавритания қирғоқпарини кашф этди. Шу даврдан бошлаб қул сотиш ишлари бошланди. 15-а. даги Б. Диаш, Васко да Гамаларнинг Африкага саёҳатлари маълум. 16-а. да материк қиёфаси маълум бўлган эди. Материк ички қисмларини 16—18-а. ларда портуғаллар, ин-глиз ва французлар ўргана бошладилар. 19-а. дан бошлаб материк ички р-нлари янада мукаммал ўрганила бошлади (Д. Ливингстон, Г. Барт, Ж. Спик, Г. М. Стэнли, Р. Кайс ва б. экспедициялари). Африка табиатини урганишда рус саёҳатшунослари — Е. П. Ковалевский ва В. В. Юнкер хизматлари бор.

Аҳолиси. Африка — антропогенез марказларидан бири. Бу ҳақда 20-а. нинг 50—70й. ларидаги топилмалар кўрсатган. Минглаб йиллар давомида Африкада аҳолининг турли этник гуруҳлари таркиб топган. Ҳоз. ваqnда Африкада дунё аҳолисининг қарийб 1/10 қисми яшайди. Ир-қий таркиби жуда хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Негроидларнинг турли типлари Африка ҳудудида Саҳрои Кабирдан жан. га қараб тарқалган. Жан. Африкада бушмен ва готтентот ирқ гуруҳлари мавжуд. Шим. Ани европоидларнинг жан. га хос халқлари эгаллаган. Негроид ва европоидларнинг қадимдан бир-бирлари билан алоқаси натижасида Эфиопия ирқ типлари ҳам ташкил топган. Мадагаскар о. да монголоидлар ирқига мансуб аҳоли яшайди.

Африка аҳолиси жуда кўплаб қабила ва миллатлардан таркиб топган. Мустамлака тузуми аҳоли ривожланишини тўхтатиб қўйган. Мустамлакачиликка қарши кураш, давлат мустақиллигига эришиш, миллий онгнинг ўсиши, маданият марказларини ташкил этиш — ҳаммаси этник бирлашувни тезлашишига олиб келди. Бунинг натижасида Африкада янги халқ ва миллатлар таркиб топди. Африканинг кўплаб халқлари ҳали яхши ўрганилмаган.

Ада 4 та лингвистик оила: афроосиё, конгокордофан, нил-саҳрои кабир ва койсан тил синфлари мавжуд. Европоид ирқига тааллуқли — инглиз, француз, испан, италия, португал ва б. халқлар А аҳолисининг 3% ни ташкил килади.

Африкада аҳолининг 42% мусулмон, 22% христиан, 36% маҳаллий анъанавий динларга эътиқод қилади.

Сиёсий бўлиниши. Иккинчи жаҳон урушидан кейин мустамлака тузумининг емирилиб бориши ва миллий озодлик ҳаракатларининг кучайиши натижасида ҳоз. замон А сиёсий харитаси мутлақо ўзгариб кетган. Аввалги Европа давлатлари мустамлака тизимида бўлган бир қанча давлатлар ўз эркинлигига эришган ва ўнлаб янги давлатлар ташкил топган. Ҳоз. вақтда Африкада 53 та давлат ва Испания, Франция, Буюк Британия мулки бўлган давлатлар жойлашган.

Loading...