АФРОСИЁБ

«АФРОСИЁБ» — 4 юлдузли меҳмонхона. Самарқанд ш. даги Театр майдонида (Регистон кўчасида) жойлашган. Миллий ва энг замонавий меъморий услубда қурилган (1994, бош меъмори М. X. Воҳидов, бош мухандис Л. А. Мухамедшин). 9 қаватли, 278 хонаси (жами 500 ўринли) бор, шундан 1 хонали, 2 ўринли хона 206 та, 2 кишига мўлжалланган 2 хонали люкс хоналар 13 та, 1 хонали, 1 ўринли 56 та, 4 хонали, 2 ўринли 3 та. Бош вестибюли ва қаватларида дам оладиган жой (холл), чойхона (80 ўринли), ресторан (450 ўринли), банкет зали (80 ўринли), вестибюлдаги бар (52 ўринли), кечки клуб (104 ўринли), икки қаҳвахона барлари (48 ўринли), «экспресс» бари (20 ўринли), томоша зали (301 ўринли), конференция зали (26 кв. м), сауна, «соғломлаштириш» клуби, бассейн (майд. 240 кв. м) мавжуд. «Афросиёб» биноси мураккаб бўртма (қавариқ) шаклда, бир неча қавати 20 м гача пастликка тушган. Маиший хизмат, ресторан, чойхона ва б. пастки қаватларда жойлашган. Безакларида мармар, гранит каби маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланилган. Англиядан келтирилган энг янги техника билан жиҳозланган.

Ҳабибулла Қаюмов.

Next Article

АФСУН