АФСОР МУҲАММАД ҲОШИМ МИРЗА

АФСОР МУҲАММАД ҲОШИМ МИРЗА (1870, Сабзавор — 1940, Машҳад) — Эрон шоири, жамоат арбоби. Илм-маърифатга чақирувчи ахлоқий шеърлар ёзган. Унинг 4000 байт шеърдан иборат девони бор. Эронда адолатсизликка қарши курашгани учун аввал Машҳадга, сўнг Ашхободга сургун қилинган. 1907 йда яна Машҳадга кайтган.

Next Article

АФФЕКТ