АФВ ЭТИШ

АФВ ЭТИШсуд ҳукми билан жазо тайинланган бирор шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилиш ёки унга берилган жазони енгиллатиш. Одатда, давлат бошлиғининг қарори билан амалга киритилади. ЎзРда суднинг ҳукми билан жазо тайинланган шахсларни Президент томонидан Афв этиш ва гуноҳларидан ўтишни англатади (ЎзР Конституцияси, 93-модда, 20банд). Афв этиш ЎзР Президенти тасдиқлаган Низомда назарда тутилган тартиблар ва қоидалар асосида амалга оширилади. ЎзРда Афв этиш масаласи одатда, ҳукмланган фуқаронинг Афв этишни сўраб ёзган илтимосномасига асосан кўриб чиқилади. Илтимосномадан ташқари: а) ўлим жазосига ҳукм қилинган, аммо Афв этишни сўраб илтимоснома ёзган маҳкумларга оид мавжуд материаллар; б) ЎзР Олий суди Раиси ва ЎзР Бош прокурорининг ЎзР судлари томонидан ўлим жазосига ва б. жазо турларига маҳкум этилган фуқароларга нисбатан Афв этишни қўллашни сўраб келтирган тақдимномалар ҳам кўрилади. Суд ҳукми билан жазога ҳукм этилганларни Афв этиш ўлим жазосини озодликдан махрум қилиш жазоси билан алмаштириш; асосий ва қўшимча жазоларни тўла ёки қисман ўташдан озод қилиш; жазо ўталмаган қисмини енгилроқ тури билан алмаштириш ва судланганликни олиб ташлаш йули билан амалга оширилади. Афв этишни сўраб қилинган илтимос-нома суд ҳукми қонуний кучга киргандан сўнг кўриб чиқилади. Афв этиш масаласини кУриб чиқишда: содир этилган жиноятнинг жамиятга хавфлилик даражаси ва хусусияти, маҳкумнинг шахсини тавсифловчи маълумотлар, унинг хулқи, меҳнатга муносабати, озодликдан махрум этиш жазосини утаётган колонияда жамоат ишларида қатнашиши ёки қатнашмаслиги, жазо муддатининг қанчаси ўталганлиги, келтирилган моддий зарар миқдори ва б. ҳолатлар; жазо ўтаётган колония маъмурияти, жамоат ташкилотлари ва жамоаларнинг маҳкумга нисбатан фикри; етказилган моддий зарарни тўлашдан озод этишни сўраб қилинган илтимоснома бўйича моддий зарар етказилган ташкилот, туман (шаҳар) ҳокимлигининг фикри; ҳарбий судлар томонидан ҳукм қилинган маҳкумларнинг илтимосномалари бўйича ЎзР Мудофаа вазирлигининг фикри ҳисобга олинади. Ўлим жазосига ҳукм этилганлар шу тўғридаги ҳукм қонуний кучга кирганлиги уларга эълон қилинган, ҳукмнинг ёки ажримнинг нусхаси топширилган кундан бошлаб 7 сутка ичида Афв этишни сўраб илтимоснома билан мурожаат қилишга ҳақлидир. Агар ўлим жазосига ҳукмланган шахс белгиланган муддатда Афв этишни сўраб илтимоснома билан мурожаат қилмаса ёки шундай илтимоснома қилишдан воз кечганини бил-дирса, у ҳолда белгиланган қоида асосида бу ҳақца акт тузилади. Илтимоснома ёки акт илтимоснома қабул қилинган ёки акт тузилган кундан бошлаб 3 кундан кечиктирилмай Президент девонига юборилиши шарт. Ўлим жазоси тайинланган шахснинг Афв этишни сўраб берган илтимосномаси ёки унинг Афв этишни сўраб илтимос қилишдан воз кечганлик тўғрисидаги ҳужжатлар кўрилиб, ҳал қилингунга қадар ўлим жазоси тайинланганлиги тўғрисидаги ҳукм ижроси тўхтатиб турилади. Афв этиш тўғрисидаги илтимосномалар ва мате-риаллар Президент ҳузурида тузилган Комиссия томонидан дастлабки текши ришдан ва муҳокамадан ўтади. Агар Комиссия Афв этиш масаласини кўришда йиғилган ҳужжатларни қўшимча текширишдан ўтказишни лозим топса, ЎзР Олий суди ёки ЎзР Прокуратурасига ўрганиб чиқиш ва тегишли хулоса бериш учун юборади.

Loading...