АГА БУРЯТЛАРИ МУХТОР ОКРУГИ — РФнинг Чита вилояти таркибидаги мухтор округ. 1937 й. 26 сент. да ташкил этилган. Майд. 19 минг км2. Аҳолиси 79 минг киши (1993). Округ таркибида 3 маъмурий туман, 4 шаҳарча бор. Маъмурий маркази — Агинское шаҳарчаси.
Табиати. А. Б. м. о. Шарқий Байкалортининг жан. да. Жан.-ғарбдан шим.шарққа параллел ҳолда Черский, Даурия, Могойтуй (округнинг энг баланд нуқтаси — Алханай чўққиси, 1663 м) тизмалари чўзилган. Жан. да 700 — 800 м баландликдаги Онон бўйи текислиги бор. Иқлими кескин континентал, мўьтадил. Ёз иссиқ, июлниниг ўртача т-раси ғарбда 16°, жан.-шарқда 18°. Қиш совуқ, булутсиз кунлар кўп, қор кам, янв. нинг ўртача т-раси — 22° дан — 24’ гача. Йилига жан.шарқда 300 мм лан ғарбда 400 мм гача ёгин ёғади. Баҳор ва ёзнинг бошларида ёғингарчилик бўлмайди. Қор қоплами 3 — 6 см. Вегетация даври ғарбида 90 кундан 150 кунгача. Дарёлари камсув. Округнинг жан. ва шарқий чегарасидан Онон дарёси, ўзидан эса Ононнинг Илея ва Ага ирмоқлари оқиб ўтади. Жан. да кичик кўллар бор. Ғарбидаги тоғларда подзоллашган ва кулранг тупроқлар, текисликларда карбонатли каштан ва қоратупроқлар тарқалган. Пасттекисликларда дашт ўсимликлари ўсади. Округ ҳудининг 30% ўрмон.
Аҳолиси. А. Б. м. о. нинг асосий аҳолиси бурятлар ва руслар; шунингдек украинлар, татарлар ва 6. яшайди. Шаҳар аҳолиси 33%. Аҳолисининг ўртача зичлиги 1 км2 га 4,2 киши.
Хўжалигида қ. х. муҳим роль ўйнайди. Округ ҳудудининг 2Ғ5 қисми дашт яйловлари ва пичанзорлардан иборат. Қ. х. да майин жунли яйлов қўйчилиги, гўшт-сут чорвачилиги, йилқичилик (округнинг жан.-шарқида) ривожланган. Ғалла экинларидан буғдой, сули, арпа ва ем-хашак экинлари экилади.
Саноати асосан маҳаллий қ. х. маҳсулотларини қайта ишлайди. Орёл кон-бойитиш к-ти ва Агинское ёғ з-ди бор. Ўрмон саноати Ара, Иля, Дульдурга, Агинскоеда ривожланган.
Округнинг шарқий қисмини т. й. кесиб ўтган. Аргалей, Агинское, Могой-туй ва Цугол орқали автомобиль йўли ўтади. Округнинг ғарбий қисмида Дарасун — Дульдурга — Хапчеранга автомобиль йўли бор.