АГА

АГА, Америка қурбақаси, гов-қурбақа (Bufo marinus) — сувда ва қуруқликда яшовчилар синфи — думсизлар туркумига мансуб энг йирик қурбақа. Танасининг уз. 25 см дан ортиқ, эни 12 см га яқин. Териси қўнғир ёки кулранг тусда, қора доғлари бор, қорин томони оқиш. Жан. ва Марказий Америкада ҳамда Антил о. ларида тарқалган. Ага кундузи пана жойда яшириниб ётади, кечқурун ва тунда ов қилади. Ҳашаротлар, моллюскалар, чувалчанглар ва айрим майда умуртқали ҳайвонлар билан озиқланади.

Prev Article

АВУРСАК

Next Article

АГИНСКОЕ