АГАДИР

АГАДИР — Марокашдаги шаҳар, Атлантика океани соҳилидаги порт. Агадир провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 700 минг кишидан ортиқ. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Балиқ консерва ва цемент и. ч. ва б. корхоналари бор. Денгиз бўйи туризми ва истироҳат маркази. Шаҳарга 16-а. да асос солинган. Агадир 1911 й. ги халқаро низо — Марокашда Германия билан Франциянинг рақобати туфайли келиб чиққан воқеалар билан машҳур. 1960 й. зилзилада шаҳар қаттиқ шикастланган.