АГАЛЬМАТОЛИТ

АГАЛЬМАТОЛИТ, қолиптош (юн. agalma — безак, ҳайкал ва lithos — тош) — 1) пирофиллит ёки талькнинг яширин кристалли агрегати;

2) каолинит-диккитнинг майда тангачасимон агрегатидан тузилган тоғ жинси. Диккит қатламчалари аралашган бўлади. Ранги оқ, оқ-сарғиш, сарғиш-зангори. Пирофиллит — агальматолит, гидротермал минераллар гуруҳига кириб, кўпинча кварцитлар ичида учрайди. Агальматолитни ишлаш осон бўлганидан қадимдан ҳар хил ҳайкал, кулдон, қолип, мундштук ва б. буюмлар ясалади, шунингдек саноатда ўтга чидамли материал сифатида, асбобсозлик ва электротехникада фойдаланилади. А. Ўзбекистондаги Оқтош, Чатқол ва Қурама тоғларида учрайди.

Prev Article

АВУРСАК