АГАТЧАҒИЛ ТОҒИ

АГАТЧАҒИЛ ТОҒИ — ЎзР Сурхондарё вилоятидаги Шеробод-Сариқамиш тизласининг бир қисми. Оққапчиғай дарасидан Улайнор довонигача (22 км га) чўзилган. Мутлақ бал. — 1280—1300 м. А. т. нинг жан.-шарқий ён бағри тик ва шим.-ғарбий ён бағри эса қияроқ. Агатчағил тоғи замини бўр даврининг яшил гил, қумтош, алевролит, гипс ва оҳактошларидан, сувайирғич қисми қаттиқ оҳак-тошлардан тузилган. Оҳактош қатламининг баъзи жойлари сувда эриб, кичик ғорлар ҳосил қилган. Тоғ этакларида қуруқсой кўп. Сойларнинг тагини пролювий жинслари қоплаган.

Prev Article

АВУРСАК

Next Article

АГИНСКОЕ