АГЕСИЛАЙ II

АГЕСИЛАЙ II (мил. ав. тахм. 442-тахм. 358) — Спарта подшоси (401 й. дан.), саркарда ва дипломат. 396 — 394 й. ларда Кичик Осиё я. о. да форслар устидан бир неча марта ғалаба қозонди. Анталкид сулҳидян (387 ёки 386) кейин бир мунча муддат Спартанинг Юнонистондаги ҳукмронлигини тиклади. 361 — 360 й. ларда Мисрда бўлиб, форслар б-н урушда мисрликларга ёрдам берди. Мисрдан ватанига қайтишда йўлда вафот этган.