АГГЛЮТИНАТИВ ТИЛЛАР

АГГЛЮТИНАТИВ ТИЛЛАР (лот. agglutino — қўшилиш) — сўз ўзаги ёки негизига қўшимчалар қўшилиши (улаиши) натижасида янги сўзлар ҳосил бўлувчи тиллар. Агглютинатив тилларда сўзнинг ўзак ёки асосини ўзгартмаган ҳолда қўшимчалар қўшиш билан маълум сўз ва шакл ясалади, ҳар бир қўшимча муайян маъно ва вазифа билан қатнашади. Мас, уч-увчилар-имизга. Туркий тил (хусусан, ўзбек тили), фин-угор тиллари А. т. ҳисобланади.

Next Article

АГНОЗИЯ