АГГЛЮТИНАЦИЯ (тилшуносликда) — тилларда сўз ўзаги, негизга грамматик ва деривациявий маънога эга аффиксларнм қўшиш йўли билан янги сўз ёки грамматик шакл ҳосил бўлиши. Аффикслар бир маъноли, яъни уларнинг ҳар бири битта грамматик маънони ифодалайди ва мазкур маънони англатиш учун айни шу аффикс хизмат қилади. Аффикслар бирин-кетин уланиб келади ва ўзак б-н ҳам, бошқа аффикс билан ҳам қоришиб кетмайди, улар чегараси аниқ бўлади. Унли товушлар асоснинг товуш таркибига боғлиқ ҳолда фонетик ўзгаришга учраши мумкин (қ. Сингармонизм), бундан ташқари ундош товушлар ҳам морфемалар қўшилганда ўзгаришга учрайди, лекин бу ўзгариш муайян тил учун хос бўлган соф фонетик қоидага бўйсўнган бўлади. Бу ҳолатни туркий тиллар, финугор тилларида кузатиш мумкин. Агглютинация морфологик тавсифга кўра агглютинатив тимарда яққол намоён бўлади. Mac, ўзбек тилидаги «ёзувчиларга» сўзида ёз — ўзак (ёзмоқ маъносига эга),-ув сўз ясовчи қўшимча (ҳаракат номи маъносига эга),чи — сўз ясовчи қўшимча (шахс оти маъносига эга),лар — кўплик қўшимчаси,га — келишик қўшимчаси; кейинги икки қўшимча сўз ўзгартирувчи қўшимчалар ҳисобланади.