АГГЛЮТИНАЦИЯ

АГГЛЮТИНАЦИЯ (лот. agglutinatio – ёпишиш) — тиббиётда заррачалар, бактериялар, қизил ва оқ қон таначалари (эритроцитлар ва лейкоцитлар) ва б. ҳужайраларнинг агглютининлар (қон зардоби) таъсирида бир-бирига ёпишиб, ғуж-ғуж бўлиб чўкиб тушиши. Улар организмнинг ҳар хил касалликларида ва иммунитет ҳосил қилганда тўпланади. Мас, тажриба ҳайвонларини ич терламага қарши эмлаб, унда олинган зардоб (иммун зардоб) ич терлама микроблари бор муҳитга таъсир эттирилса, микроблар ҳаракат қилишдан тўхтайди ва ғуж-ғуж бўлиб чўкиб тушади. Қон группасини аииқлаш, баъзи юқумли касалликларни текшириш учун қилинадиган серологик реакциялар Агглютинацияга асосланган.