АГИИН БОТИҒИ — Устюрт платосининг марказидаги ботиқ. Борсакелмас ботиғининг шим.-ғарбида. Ўртача бал. 85 — 95 м дан ПО м гача. Энг баланд жойи 124 м. Шим. дан жан. га 27 — 32 км, шарқдан ғарбга 18 — 20 км га чўзилган. Ер юзаси бир оз кия. Ботиқнинг туби соф шўрхокдан иборат. Рельефининг баландроқ жойлари плато қрлдиқлари, улар оралиғидаги пастқамчиклар эса шўрхоклар билан банд. Дўнгликларда қорасаксовул, пастқамликларда сарисазан ва шохилоқ ўсади.