АГИНСКОЕ — РФ Чита вилоятидаги шаҳарча (1959 й. дан), Ага Бурятлари мухтор округининг маъмурий маркази. Ага дарёси (Амур ҳавзаси) бўйида, Могойтуй т. й. станциясидан 37 км жан.ғарбда. Аҳолиси 9,2 минг киши. Мой, нон з-длари, пед. билим юрти бор. А. га 1811 й. да асос солинган.