АГИС IV (мил. ав. 262 – 241) — Спарта подшоси (245 й. дан). Фуқароларнинг яшаш тарзини яхшилаш мақсадида бир қатор ислоҳотлар қилган (қарзларни бекор қилган, катта ер эгаларининг ерини чегаралаб қўйган, ери йўқ фуқароларга ер берган). Тиранпикка интилганликда айбланиб қатл этилган.