АГЛОМЕРАТ (лот. agglomero — айқаш-уйқаш уюмланган, йиғилган) — 1) петрографияда — ҳар хил тоғ жинслари бир-бирига ёпишиб ҳосил қилган ғовак тўплам. Агломератлар цементлашганда брекнияляр, туфлар ҳосил бўлади. Лавали Агломерат — лава оқимлари ҳаракати вақтида ўта ёпишқоқ лавалар палахсалари тўпламидан иборат;
2) металлургияда — майда руда ёки кукунсимон металларни махсус машиналарда қовуштириб, ҳосил қилинган йирик бўлаклар. Қора ва рангли металлургия учун хом ашё сифатида фойдаланилади (қ. Агломератлаш).