АГЛОПОРИТ — енгил бетонлар учун сунъий ғовак тўлдиргич; гилли жинсларга ёхуд кўмирни бойитиш ёки ёкишда ҳосил бўлган чиқинди (шлак, кул)га иссиқлик ишлови (термик ишлов) бериб, сўнгра майдалаб ҳосил қилинади. Аглопорит чақиқ тош ёки шағал кўринишида олинади. Аглопорит девор панеллари, блоклари ва иссиқлик изоляция буюмлари тайёрлашда ишлатилади (қ. Бетон).