АГНОЗИЯ

АГНОЗИЯ (юн. а — инкор қўшимчаси, gnosis — билиш) — фаҳмлаш, тушуниш қобилиятига эга бўлмаслик; бунда бемор сезги аъзолари б-н нарсаларни идрок қилолмайди. Бош мия катта ярим шарлари пўстлоғининг айрим қисмлари зарарланганида кузатилади. Кўриш, эшитиш, сезги-тактил Агнозияси ва б. мавжуд. Кўриш А. сида бемор сўзларни ўқий олмайди, рақамларни танимайди. Эшитиш А. си (руҳий карлик)да таниш товушлар (паровоз овози, қўнғироқ жаранги, сувнинг шовуллаши ва ҳ. к.)ни бемор аниқлай олмайди, шунингдек айтилган сўзларнинг маъносига тушуниб етмайди. Сезги-тактил Агнозиясида бемор ўзи ушлаб турган нарсасининг нима эканлигини айтиб беролмайди ва ҳ. к.