АГОНИСТИКЛАР (юн. бирлиги – agonistikas — курашчан) , циркум-целлионлар — 4 — 5-а. ларда Шим. Африкадаги христианлар сектаси. Асосий қисмини деҳқонлар ташкил қилган, дунёвий ишлардан кул узиш, ижтимоий тенгсизликка қарши норозилик, расмий черковга нисбатан муросасизлик, аскетизм ва ўз-ўзига азоб беришни тарғиб қилиш Агонистикларга хос хусусиятлардир. Агонистиклар хусусан Нумидияда 340 й. га яқин колонлар, қишлоқ камбағаллари ва қулларнинг қўзғолонларига раҳбарлик қилган.