АГОНИЯ (юн. agonia — кураш) , ҳолати разм — ўлим талвасаси. Унинг ўзига хос белгилари: бош мия фаолиятининг заифланиши, хириллаш, ҳушдан кетиш, нафас олиш ва юрак уришининг бир текис бўлмаслиги, кўз қорачиғининг кенгайиши, рефлексларнинг аста-секин йўқолиши, оёқ ва баданнинг совиши, ранг бўзариши, тананинг кўкимтир тус олиши. Киши кўп қон йўқотганда, шок, асфикция ва б. да ўз вақтида тегишли чора-тадбирлар кўрилганда уни Агония ҳолатидан қайтариш мумкин. Агонияни дастлаб юнон табиблари аниқ тасвирлаб берганлар.