АГРА

АГРА — Ҳиндистоннинг шим. даги шаҳар, Уттар-Прадеш штатида, Жамна (Ямуна) дарёсининг ўнг соҳилида. Аҳолиси 899 минг киши (1991). Йирик т. й. тугуни. АграБомбай автомагистралининг охирги манзили. Агра 16 — 19-а. ларда Бобурийлар қароргоҳи (пойтахти) бўлган, айниқса Акбар ва Шоҳ Жаҳон даврида равнақ топган (16 — 17-а. лар). Аграда 16 — 17-а. ларга доир мусулмон меъморчилигининг ажойиб ёдгорликлари сақланиб қолган. «Агра-Форт» (16-а.) қасри ва унинг ичида «Марварид маежид» (17-а.), бир қанча саройлар бор. А. я кип и да Шоҳ Жаҳон ва унинг хотини (Мумтоз Маҳал) мақбараси — Тожмаҳал жойлашган (17-а. ўрталарида қурилган). Тожмаҳал Шарқ меъморчилигининг ажойиб намунасидир. Жоме масжид (1628), Эътимод уд-Давла мақбараси (1628) кабилар жаҳон меъморчилиги дурдоналаридан ҳисобланади. Буларни қуришда ҳинд усталари билан бирга Бухоро ва Самарқанд усталари ҳам қатнашган. 19 — 20-а. ларда Агра қайта тикланди. Шаҳар ташқарисидаги боғда алоҳида ансамблни ташкил этган ун-т биноси (1927) Ўрта Осиё меъморчилиги услубида қурилган. Агра бинолари мармарга ишланган ўйма ва қадама нақшлари, фил суягидан ишланган буюмлари билан машҳур. Агра саноати асосан кўн пойабзал, озиқ-овқат, қоғоз, ойнашиша корхоналари, Ҳиндистоннинг шим. даги энг йирик «Жонс-Милс» йигирув к-ти, электр-техника ва б. корхоналардан иборат. Қўлда газлама тўқиш ва бадиий буюмлар ясаш ҳунармандчилиги тараққий этган. Аграда ун-т (1927) ва Маҳатма Ганди асарларининг махсус кутубхонаси бор.