АГРАНУЛОЦИТЛАР (юн. а – инкор қўшимчаси ва гранулоцитлар) — цитоплазмасида махсус доначалар сақламайдиган оқ қон таначалари (лейкоцитлар). Лимфоцитлар ва моноцитларга бўлинади. Соғлом одам қонида лимфоцитлар оқ қон таначаларининг 20 – 30% ини, моноцитлар эса 6 — 8% ини ташкил қилади (яна қ. Моноцитлар, Лимфоцитлар).