АГРАХОН ЯРИМ ОРОЛИ

АГРАХОН ЯРИМ ОРОЛИ — Каспий денгизининг ғарбий соҳилидаги ярим орол, Доғистон Республикаси ҳудудида. Уз. 50 км чамасида, эни 8 км гача. Майд. 212 км2. Ландшафти қум дюнали чала чўл ва шўрхоклардан иборат.