АГРЕГАТ

АГРЕГАТ (лот. aggrego — бирлаштираман, улайман) — 1) техникада машина ёки машиналар мажмуининг бир хиллаштирилган, йириклаштирилган узели; алоҳида вазифаларни мустақил бажаради, ўзаро алмашинувчан бўлади, мас, ички ёнув двигателлари, автомобилларнинг олдинги ва кетинги кўприклари, электр двигателлар, насослар ва б. Баъзан 2 ва ундан ортиқ машиналар мажмуи ҳам Агрегат деб аталади (қ. Агрегатлаш); 2)петрография ва минералогияда — тоғ жинслари таркибидаги минераллар йиғиндиси. Доначаларининг шакли ва таркиби бўйича хилларга ҳамда цементланган, юмшоқ, ғовак, зич, сертупроқ хилларга бўлинади.

Loading...