АГРИКОЛА

АГРИКОЛА Георг (ҳақиқий фамилияси Бауер; лот. agricola — деҳқон, нем. bayer сўзининг таржимаси) (1494.24.3 — 1555.21.11) — кон ва металлургия бўйича немис олими (асли врач). 1527-31 йилларда Яхимов ш. да (Чехия), 1533 й. дан Хемниц ш. да (Саксония) яшаган. А. Европада биринчи бўлиб «Кончилик ишлари ҳақида…» (1550; 12 ки-тоб, 1556 й. да нашр қилинган) асарида кончиликметаллургия и. ч. ни жараёнлар бўйича умумлаштирган. Бу асар 18-а. гача геол., кончилик ишлари ва металлургия бўйича асосий қўлланма бўлиб келди. Агрикола қарийб 20 та янги минералнинг тавсифини берган ва ташқи кўринишидан аниқлаш методини ишлаб чиққан. Металл ва минералларнинг шифобахш хусусиятларини тадқиқ этган.

Loading...